ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Грузия воқеалари Киевдаги "Майдан"ни жуда эслатади, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Большая Игра" дастурига берган интервьюсида.
Лавров интервьюсидан асосий фикрлар:
Тбилисидаги тартибсизликлар ташқаридан "уюштирилган" ва уларнинг мақсади — Россия чегаралари яқинида яна бир безовталик нуқтаси яратишдир;
Ғарбнинг Грузия ва Молдовадаги мухолифат норозиликларига муносабати — мутлақо турлича;
Борреллнинг "Грузия қабул қилмоқчи бщлган хорижий агентлар тўғрисидаги қонун Европа Иттифоқи қадриятларига мос келмайди ва Грузиянинг иттифоққа қўшилиш мақсадига зид" деган гапи бу - иккиюзламачилик;
Россия қўшнилари АҚШ манфаатларига аралашиб қолиши - ўзлари учун нақадар хавфли эканини англаб етишлари керак;
“Шимолий оқим”даги терактни тергов қилишга тўсқинлик қилинган тақдирда - Москва ўз мулкига тўғридан-тўғри тажовуз қилгани учун Ғарбга қандай жавоб бериш ҳақида ўйлаб кўради;
Ғарбнинг Хитойга нисбатан санкциялар босими кучаяди;
Ван И Москвага ташрифи чоғида Пекиннинг Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини аниқ тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти томонидан хорижий агентлар тўғрисидаги қонун биринчи ўқишда қабул қилинганидан сўнг сешанба куни Тбилиси марказида тартибсизликлар бошланган эди.
Мухолифатчиларнинг фикрича, қонун лойиҳаси тартибга солишнинг русча версиясига ўхшайди ва мамлакатни Европа Иттифоқидан узоқлаштиради.
“Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Грузияда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва хорижий давлатдан маблағ олувчи субъектлар реестрини яратишни назарда тутади. Парламентдаги кўпчиликни ташкил этувчи “Грузия орзуси” партияси вакиллари журналистларга янги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ниятида эканликларини, агар президент Саломе Зурабишвили ушбу қонунга вето қўйса, депутатлар уни енгиб ўтишга ҳаракат қилишларини айтишди.