ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Азиза Ёқубова бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл бўлди.
Унинг ғалаба сари йўли оғир кечди, аммо спортчи халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда ва Олимпия чемпиони бўлишни орзу қилади.
Энди у Ню-Делида бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда ва орзу қилинган олтин медаль сари йўл олди.
У қандай қилиб бокс билан шуғуллангани, мардикор бўлиб ишлагани ва онаси учун уй сотиб олгани ҳақида — Sputnik мухбири билан суҳбатда.