Грузиядаги намойишлар нимаси билан бошқа давлат тўнтаришларига ўхшайди - видео

Давлат тўнтариш рецепти: тартибсизликларни гуллар ва юрак шакллари билан безатиб, ЕИ байроқлари билан аралаштиринг ва бутун дунёга булар "тинч намойишчилар" деб жар солинг. "Молотов" аралашмалари, полицияга ҳужумлар ва бошқа тажовузкорликлар эса - кадр ортида қолсин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Грузиядаги намойишлар Киев "Майдан"ига жуда ўхшайди, деди Сергей Лавров.
Митингда олдинги сафда турган қизларнинг қўлларида гуллар Полициянинг қалқонларига юракча шаклидаги стикерлар ёпиштирилмоқда, намойишчилар қўлларида эса ЕИ ва АҚШ байроқлари - ушбу кадрлар барча Еврова ва АҚШ журналистлари томонидан суратга олиниб бутун дунё бўйлаб тарқатилмоқда.
Кадр ортида эса – провокациялар, тажовузкорлик ва полициячиларга ҳужумлар Бунинг учун махсус тайёрланган провакаторлар ишга солинади Улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимларига қаршилик кўрсатишга ўргатилган ва мос равишда таъминланган. БУ лавҳаларни кенг оммага кўрсатишмайди, чунки улар "тинч намойишчилар" иборасига мос келмайди.
Инқилоблар ва беқарорлик уюштириш бўйича Ғарб “қўлланмалари” айнан шундай ишлайди. Ана шундай сценарийлар бўйича собиқ СССРнинг кўплаб давлатларида норозилик намойишлар, давлат тўнтаришлари ёки шунга уриниш бўлиб ўтган. Яққол мисоллар - Беларус, Арманистон, Украина воқеалари, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдовада ва Грузияда ҳам.
Ҳар қандай норозилик намойишининг яна бир белгиси – ёшларнинг сохта ғоялар ва байроқлар остида иштироки.
Грузиядаги тартибсизликлар

Грузия парламенти томонидан хорижий агентлар тўғрисидаги қонун биринчи ўқишда қабул қилинганидан сўнг 7 март куни Тбилиси марказида тартибсизликлар бошланган эди.

Мухолифатчиларнинг фикрича, қонун лойиҳаси тартибга солишнинг русча версиясига ўхшайди ва мамлакатни Европа Иттифоқидан узоқлаштиради.

“Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Грузияда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва хорижий давлатдан маблағ олувчи субъектлар реестрини яратишни назарда тутади. Парламентдаги кўпчиликни ташкил этувчи “Грузия орзуси” партияси вакиллари журналистларга янги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ниятида эканликларини, агар президент Саломе Зурабишвили ушбу қонунга вето қўйса, депутатлар уни енгиб ўтишга ҳаракат қилишларини айтишди.