ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Гамбургда "Иегова шоҳидлари"* марказидаги отишма оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди ва камида 24 киши яраланди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.
Hamburger Morgenpost хабарига кўра, ҳужум Альстердорф туманида пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 21.00 атрофида содир бўлган. Wetterauer Zeitung ва Allgemeine Zeitung нашрларининг ёзишича, отишма секта маркази яқинида содир бўлган.
"Камида олти киши ҳалок бўлди, уларнинг кўплари оғир яраланди", — дейилган хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, етти нафар жабрланувчининг аҳволи оғир.\
* Россияда таъқиқланган диний-экстремистик ташкилот