ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, иқтисодиёт, савдо, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Автомобилсозликда, пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш, электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фойдали қазилмалар конларини биргаликда ўзлаштириш бўйича кооперация лойиҳаларини жадал суръатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, Қамбарота-1 ГЭСни биргаликда барпо этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини фаол тайёрлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ундан ташқари 2023 йилда икки давлат парламентлари, ҳукуматлари, жамоатчилик ва ёшлари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир неча қўшма тадбирларни ўтказиш мўлжаллангани таъкидланди.
© Пресс-служба президента Узбекистана