ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкент метросининг "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишидаги "Қўйлиқ" метро бекати вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар берди.
Айтилишича, ҳозирда "Ер усти ҳалқа йўли" йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан Қўйлиқ деҳқон бозори томон қурилаётган автомобиль йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланмоқда.
"Шу муносабат билан метронинг 7-бекати (Қўйлиқ) 11 март кунидан 18 март кунига қадар йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди", - дейилган хабарда.
"Ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати "Дўстлик-2" бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун эса 6- ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.