Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқиш эртага давом этади

Айрим моддаларни қайта кўриб чиқиш зарурати туфайли, мажлис 10 март куни соат 10:00да ўз ишини давом эттиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Олий Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқиш эртага давом этади, деб хабар қилмоқда УзА.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқишди. Айрим моддаларни қайта кўриб чиқиш зарурати туфайли эртагача танаффус эълон қилинди. Мажлис 10 март куни соат 10:00да ўз ишини давом эттиради, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, Конституциявий қонун лойиҳаси бугун Олий Мажлисда бир неча соат давомида муҳокама қилинди. Муҳокамада барча сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари янги қонун юзасидан ўз фракцияси қарашларини ва муносабатини баён қилишди.