ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Белгороднинг собиқ мэри Антон Иванов Ўзбекистонга учиб кетмоқчи бўлган вақтида ҳибсга олинди, судда собиқ мэрнинг ўзи чет элга чиқишга уринишини иш излаш билан изоҳлади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Ҳали иш йўқлигини ва давом этишим кераклигини кўриб, кўп учрашувлар ва суҳбатлар ўтказдим... Ўтган ҳафтадан олдин синфдошларим билан учрашдим, бу Тошкент шаҳрида эди... Мамлакат бўйлаб бемалол юрдим. Менга нисбатан текширув олиб борилаётганига шубҳа қилмасдан, мамлакат бўйлаб ва МДҲ давлатлари бўйлаб ҳаракат қилаётгандим”, — деди Иванов суд жараёнида.
Унинг адвокати Елена Палимованинг айтишича, қўлга олиш у аэропортда чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган вақтда содир бўлган.
2021 йил декабрь ойида Иванов Белгород шаҳар кенгаши депутатлари томонидан Белгород маъмурияти раҳбари лавозимига сайланди. У ўтган йилнинг октябрь ойи охирида лавозимидан кетишини эълон қилди, унинг қарорини Белгород вилояти раҳбари Вячеслав Гладков қўллаб-қувватлади. Иванов 2023 йил март ойи бошида ҳибсга олинган, у кўп миқдорда пора олганликда айбланмоқда.