АҚШ разведкаси Россиянинг ядро арсеналини энг қудратли деб атади

Разведка маълумотларига кўра, Россия узоқ масофали ядровий ракеталар ва сув ости “етказиб бериш тизимлари”ни такомиллаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. АҚШ разведкаси таҳдидларни баҳолаш бўйича йиллик ҳисоботида Россиянинг ядро арсеналини дунёдаги энг қудратли деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Россия ядро қуролининг энг катта ва кучли захирасини сақлаб турибди, ядро қуроли соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш ва модернизация қилишда давом этмоқда”, — дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, мамлакат ядровий ва оддий жанговар каллакларни ташишга қодир бўлган "кенг, хилма-хил ва замонавий стратегик бўлмаган тизимлар линиясини" кенгайтирмоқда ва модернизация қилмоқда.
“Москва бу тизимлар унга душманларни тўхтатиб туриш, потенциал жанговар ҳаракатлар кучайишини назорат қилиш, АҚШ ва иттифоқчиларнинг одатий кучларига қарши туриш қобилиятини беради, деб ҳисоблайди”, — дейилади ҳисоботда.