Тошкентда Афғонистон бўйича махсус вакиллар учрашуви бўлиб ўтди

Тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия вакиллари иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Тошкентда 7 март куни Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди,
Йиғилишда асосий эътибор Афғонистонга тезкорлик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, Афғонистонни минтақавий жараёнларига жалб этиш масалаларига қаратилди.
Иккинчидан, Кобулнинг янги ҳукумати томонидан афғон аёлларига нисбатан уларнинг ҳуқуқларини чекловчи чораларни қайта кўриб чиқишга эътибор берилди. Томонлар афғон аёлларининг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш Афғонистон янги жамиятининг ажралмас қисмига айланиши, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни якуний қарор топтиришга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидладилар.
Учинчидан, иштирокчилар Афғонистонда жойлашган барча террорчилик гуруҳлари минтақавий ва глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солишда давом этаётганини таъкидлаб, амалдаги афғон ҳукуматидан ушбу гуруҳларини йўқ қилиш бўйича янада самаралироқ чоралар кўришга қатъий чақирдилар.
Тўртинчидан, томонлар Афғонистон муваққат ҳукуматининг наркотик таҳдиди кучайиб кетишининг олдини олиш, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва ноқонуний айланишига қарши курашни фаоллаштириш бўйича самарали чоралар кўришда давом этиши муҳимлигини таъкидладилар.
Ушбу махсус вакиллар учрашувида Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия вакиллари иштирок этишди. Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.
Встреча спецпредставителей по Афганистану