Бу қизиқ

Парҳезшунос нонушта учун энг фойдали таомларни айтиб ўтди

Маълумотга кўра, нонушта учун мураккаб углеводларга бой таомларни танлаш афзал.
Sputnik
Тиббиёт фанлари номзоди, парҳезшунос, кардиолог, "Здоровое питание" АНТ МТМ ижрочи директори Светлана Павличенко нонушта учун энг фойдали таомлар ҳақида маълумот берди.
Маълумотга кўра, нонушта учун мураккаб углеводларга бой таомларни танлаш афзалдир. Улар аста-секин сўрилади, танани энергия билан тенг равишда тўйдиради, таъкидлади мутахассис.
Нонушта учун энг яхши таомлар орасида бутун бошоқли донлардан бўтқа биринчи ўринни эгаллайди. Бундай бўтқалар хун толаси ва Б гуруҳи витаминларига бой, шунингдек, янги ёки музлатилган мева ва резаворларни қўшиш тавсия қилинади.
Павличенко нонушта учун юмшоқ маргарин ёки сариёғ билан йирик тортилган ун, кам тузланган балиқ ва авакадо қўшилган кепакли сендвич ҳам мос келишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу вариант фойдалидир, чунки таркибида протеин, фойдали тўйинмаган ёғли кислоталар, шу жумладан, омега-3 мавжуд.
Бундан ташқари, ёғ миқдори камайтирилган ферментланган сут маҳсулотлари нонушта учун фойдалидир. Шакарсиз грек йогурти, простокваша ва творог калций ва оқсилга бой, дея таъкидлади мутахассис.