Биринчи Onix автомобиллари харидорларга етказиб берилди

Chevrolet Onixнинг энг биринчи харидорлари орасида бир неча аёллар ҳам бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган биринчи Chevrolet Onix автомобиллари уларни кутаётган харидорларга етказиб берилди. Бу ҳақида UzAuto Motors хабар қилмоқда.
UzAuto Motors компанияси харидорларда катта қизиқиш уйғота олган, энг юқори стандартларга жавоб берадиган замонавий Chevrolet Onix автомобилларини етказиб беришни бошлади.
Компания хабарида айтилишига кўра, баҳорнинг илк кунларида етказиб берилган автомобиллар харидорлари орасида бир неча аёллар ҳам бор.