"Яндекс Еда" Ўзбекистонда иш бошлади

Етказиб бериш хизмати "Yandex Eats" бренди остида ишга туширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. “Яндекс Еда” озиқ-овқат етказиб бериш хизмати Тошкентда "Yandex Eats" бренди остида ишлай бошлади, унга 200 дан ортиқ ресторан ва кафелар уланган, дея маълум қилди РИА Новости.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Арманистондан кейин ушбу хизмат мавжуд бўлган бешинчи МДҲ давлати бўлди.

“Yandex Eats" иловаси ва веб-сайти мамлакатда ўзбек, инглиз ва рус тилларида мавжуд”, — дейилади компания хабарида.

Тошкентдаги 200 дан ортиқ ресторан ва кафелар хизматга аллақачон уланган, масалан, "FeedUp", "Bon!", "Oqtepa Lavash", "Yaponamama".
Ресторанлардан тайёр овқатлардан ташқари, фойдаланувчилар "The Loaf", "EcoVkuz", "Goodveen Flower House", "Red Dragon", "Hobby Games" ва бошқа дўконлардан товарлар етказиб беришни танлашлари мумкин.
Қўшимча қилинишича, айни дамда озиқ-овқат, ичимликлар ва гулларга буюртма бериш мумкин, келажакда ҳамкорлар сони ва ассортимент хилма-хиллиги оширилади.