ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Украинадаги можаро АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг энергетика сиёсатининг ўйламай қилинган стратегик хатосини кўрсатиб берди, деди Аляскадан бўлган сенатор Дэн Салливан.
"Менимча, тажовуз маъмуриятнинг (Байден) ўйламай қилинган энергия сиёсати <...> стратегик хато бўлганлигини кўрсатиб берди", - деди у Техаснинг Хюстон шаҳрида бўлиб ўтган CERAWeek халқаро энергетика конференциясида.
Салливаннинг қўшимча қилишича, амалдаги маъмурият сиёсати натижасида инвесторларни АҚШ энергетикасига сармоя киритишга ундаш қийинлашди.