Тошкентда иситиш мавсумининг тугаш санаси эълон қилинди

Иситиш даври март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда якунланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида 10 мартдан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик даврдан кейин бошланади, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланади.
Шундан келиб чиқиб, иситиш даври март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда якунланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 мартда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келади. Ҳаво ҳарорати +25...+28 даража илиқгача, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даражагача кўтарилади.