ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Хитой Украинадаги можарода иштирок этмайди ва ҳеч бир томонни қурол билан таъминламайди, аммо Пекинга санкциялар билан таҳдид қилинмоқда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Хитой инқирознинг ташаббускори ҳам, манфаатдор томони ҳам эмас, биз можаро иштирокчиларидан бирортасига қурол етказиб бермаймиз. Жавобгарликни Хитойга ағдариш ва ҳатто санкция қўллаш ва таҳдид қилишга нима асос бор? Биз буни ҳеч қачон қабул қилмаймиз”, - деди Цинь Ган.
Унинг таъкидлашича, Хитой ҳар доим Украина масаласи бўйича ишнинг ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда мустақил хулосага келади.
У "тинчлик ва уруш ўртасида биз тинчликни, мулоқот ва санкциялар ўртасида биз мулоқотни танлаймиз", дея қўшимча қилди.