Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёллар мукофотланди

Президент Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 80 га яқин аёл ва қизларни орден ва медаллар билан мукофотлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.
Ҳужжтага кўра, 80 га яқин аёл ва қиз орден ва медаллар билан мукофотланди.
Хотин-қизлар қуйидаги орден ва медаллар билан мукофотланди:
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан 15 нафар;
“Дўстлик” ордени билан 19 нафар;
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан 5 нафар;
II даражали "Саломатлик" ордени билан 4 нафар,
"Соғлом турмуш" медали билан – 3 нафар;
"Содиқ хизматлари учун" медали билан – 4 нафар;
"Келажак бунёдкори" медали билан – 3 нафар;
"Шуҳрат" медали билан – 23 нафар.
Мазкур мукофотларга ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган аёл ва қизлар муносиб кўрилди.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.