Луврдаги Ўзбекистон маданий меросига оид кўргазма томошабинларда катта қизиқиш уйғотди

Луврда Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий меросига бағишланган йирик лойиҳа — “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси ўз ишини якунламоқда.
Sputnik
Кўргазмага тайёргарлик ишлари 4 йил давом этган. Машҳур Париж музейи учун сопол, ёғоч, металл, девор суратлари ва қоғоздан тайёрланган 70 дан ортиқ энг нодир экспонатлар реставрация қилинди.
Ўзбекистон музейларидан жами 138 та буюмлар намойиш этилди. Минтақанинг маданий мероси илк бор дунёдаги энг йирик музейлардан бирида намойиш этилиб, Буюк Ипак йўлининг очилмаган тарихи халқаро жамоатчиликка намойиш этилди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 23 ноябрида очилганидан буён кўргазмага 260 минг нафардан ортиқ киши ташриф буюрди.
Ўзбекистон мўъжизалари: Мирзиёев ва Макрон Луврда ноёб кўргазмани очиб беришди - фото
Батафсил Sputnik видеосида.