Россиялик саксафончи Игорь Бутман Тошкентдаги жаз фестивалида иштирок этади

Фестивалда, шунингдек, Грегори Портер, Тиль Бреннер, Эл Ди Меола, Take 6, De-Phazz каби таниқли мусиқачилар ва бошқа таниқли ижрочилар ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Россиялик саксафончи, Россия халқ артисти Игорь Бутман Тошкентда бўлиб ўтадиган VII халқаро жаз фестивалида иштирок этади, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Фестиваль 25 апрелдан 13 майгача ўтказилади. У концертлар ўтказиш учун Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардан мусиқачиларни бирлаштириш, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ўтказиш, маданий ҳамкорлик майдонини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Тадбир ташкилотчилари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳисобланади.
Фестивалда, шунингдек, Грегори Портер, Тиль Бреннер, Эл Ди Меола, Take 6, De-Phazz каби таниқли мусиқачилар ва бошқа таниқли ижрочилар ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишади.
Маълумот учун, Игорь Бутман ҳақли равишда рус жаз санъатининг жаҳон саҳнасидаги асосий элчиси ҳисобланади. 1999 йилда у жаҳонга машҳур Москва жаз оркестрига асос солган, унинг таркибига таниқли жаз мусиқачилари киради. Оркестр ўз фаолияти давомида дунёдаги етакчи оркестрлардан бирига айланди ва ўзини Россияда жаз санъати ривожланишининг асосий катализатори сифатида намоён қилди.
20 йил давомида мусиқачилар Европа, Осиё ва Американинг энг нуфузли фестивалларида мунтазам чиқиш қилиб келишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, машҳур рус саксофончиси Игорь Бутман ўтган йилнинг май ойида Москва жаз оркестри билан Ўзбекистонга келган эди. Мусиқачи Тошкентда маҳаллий саксафончилар учун маҳорат дарси ўтказган.