Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция ҳудудида жанговар вазифаларни бажараётган Т-72 ва "Прорив" Т-90М танклари

Россия Мудофаа вазирлиги россиялик танкчилар душман позицияларини яксон қилганини маълум қилди.
Sputnik
Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари позицияларининг Т-72БМ, Т-72Б3М ва "Прорив" Т-90М танклари ёрдамида яксон қилиниши акс этган видеони кўрсатди.
Лавҳаларда жанговар машиналар қандай ҳаракатланаётгани ва душманга қарата ўт очаётганини кўриш мумкин. Экипаж аъзоларининг биргаликдаги ишлари ҳам кўрсатилган.
"Мотоўқчи бўлинмаларимизнинг олдинга силжиши учун Т-90 танклари экипажлари душманнинг олдинги мудофаа чизиғи сари юрди ва кучли зарба берди. Биринчи навбатда 125 ммли тўплар билан мўлжалга олувчи операторлар душманнинг танкка қарши воситалари позициялари ва зирҳли техникасини йўқ қилишди", - дейилган хабарда.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.