ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Шу кунларда Пекинда бўлиб ўтаётган Умумхитой халқ вакилларининг йиғилишида Хитойнинг асосий иқтисодий кўрсатгичлари ҳамда 2023 йил учун прогнозлар эълон қилинди.
Унда айтилишига кўра, 2023 йилда Хитойнинг:
ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати - 5 %
бюджет тақчиллиги - ЯИМнинг 3 %,
инфляция эса - тахминан 3 % ни ташкил қилади.
Хитой юани курсини рационал миқдорда барқарор ушлаб туришга қарор қилинди, дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, ҳужжатда хорижий капиталга Хитой ички иқтисодига инвестиция киритиши йўл очиб берилиши ва хорижий компанияларда Хитой ичида корхоналар очишга рухсат бериш ҳам санаб ўтилган.
© Sputnik / Евгений Загребнов
/ Йиғилишда, шунингдек, Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиши ҳақида ҳам маълумотдар эълон қилинди. Унга кўра, Хитой донли маҳсулотлар етиштириш майдонларини сақлаб қолади.
Шунингдек, Хитой ўз ҳарбий доктринасига мувофиқ урушларда иштирок этмайди, лекин ўзининг мудофаа соҳасидаги илмий ва техник салоҳиятини ривожлантиради. 2023 йилда Хитой ҳарбий бюджети 7,2 фоизга ошади.
Ундан ташқари мустақил ва тинчликпарвар ташқи сиёсат олиб боради, тинчликнинг "Беш тамойили" асосида барча давлатларга нисбатан баравар дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиради.
Ушбу йиғилиш ХХРда йилнинг асосий ички сиёсий воқеаси ҳисобланади. Унда Хитойнинг барча ҳудударидан 3 мингга яқин депутатлар иштирок этишади. Сессия 13 мартга қадар давом этади. Делегатлар ХХРнинг келгуси йилдаги сиёсий, қонунчилик ва иқтисодий ишларининг асосий йўналишини белгилаши, шунингдек, 5 йилга мамлакат раҳбариятини сайлаши керак.
© Sputnik / Евгений Загребнов
/