ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Марказий ҳарбий округнинг 152 мм “Гиацинт-С” ўзиюрар қуроллари артиллерия экипажлари Украина қуролли кучларининг ўт отиш жойлари ва позицияларига зарба бермоқда.
Ҳарбий хизматчилар “кўчманчи” қуроллар тактикасини қўллашяпти – бир дақиқа ичида улар нишонга 5-6 марта ўқ узадилар, сўнг ўқ отиш позицияларини ўзгартирадилар.
“Гиацинт-С” - Совет Иттифоқида 1976 йилда ишлаб чиқилган 152 ммли ўзиюрар артиллерия қуроли бўлиди. Ушбу тўп душманнинг ҳужуми воситаларини бостириш ва йўқ қилиш, душманнинг қўмондонлик ва бошқарув органларини, фронт чизиғидан ичкарида жойлашган ҳарбий техникасини ва истеҳкомларни йўқ қилиш учун мўлжалланган. “Гиацинт-С” - 4 хилдаги снарядлар билан 20 - 41 км масофага зарба бериши мумкин.