Ўзбекистон ҳарбий шифокорлари Туркиядан қайтиб келди – фото

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббиёт бўлими Туркиядан қайтиб келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчиларидан иборат тиббий отряд 8 февраль куни Туркияга жўнаб кетган эди.
Шу вақт давомида улар жами 3860 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатди, улардан 1795 нафарини эркаклар, 1177 нафарини аёллар ва 888 нафарини болалар ташкил этди.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш вилоятида 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Расмийлар бу мисли кўрилмаган “аср фалокати” эканини айтди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, зилзилалар қурбонлари сони 45 мингдан ошди.