Чой импорти ҳажми ошди

Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 849 тоннага ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилнинг январь ойида 20 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,6 минг тонна чой импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 849 тоннага ошган.

Январь ойида Ўзбекистон энг кўп чойни Хитой (2762 тонна), Эрон (335 тонна), Кениядан (144 тонна) импорт қилган.
Шунингдек, Ҳиндистондан 113 тонна, БААдан 76 тонна, Шри-Ланкадан 54 тонна, Россиядан 27 тонна чой импорт қилинган.