“Янги Ўзбекистон” боғига олиб борувчи йўл бир ойга ёпилди

Таъкидланишича, йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл жорий йилнинг 4 апрелигача қисман ёпилди. Бу ҳақда Яшнобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу муддатда йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
В Ташкенте на месяц закрыли одну из дорог – карта
Транспорт воситалари ҳаракати ва Чўлпон кўчасига кириш “Жарбоши” аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилади.