ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Айни пайтгача “Нуроний” газетаси бош муҳаррири сифатида фаолият юритаётган таниқли журналист Шуҳрат Деҳқонов 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси хабар берди.
Шуҳрат Деҳқонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган, турли жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда фаолият юритган.