Қозоғистонда локомотив йўловчи поезди билан тўқнашиб кетди

Поезд Бишкек-Самара йўналиши бўйлаб ҳаракатланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугун эрталаб Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида локомотив йўловчи поезди билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, поезд Бишкек-Самара йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. Унда Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия фуқароларидан иборат икки юздан ортиқ одам бўлган.
Қурбонлар йўқ. Йўловчилар поезднинг бошқа вагонларига ўтказилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувда манёвр локомотив бригадаси айбдор бўлган.
Воқеа жойига қутқарув бўлинмалари жўнатилган.