Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилган?

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 847 тага камайган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Январь ойида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 1 064 та;
Корея – 949 та;
АҚШ – 110 та;
Гонконг – 29 та;
Германия – 12 та;
Япония – 10 та;
БАА – 8 та.
Шунингдек, январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан қиймати 58,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 193 та енгил автомобиль импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 847 тага камайган.