ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирида ўзбекистонлик спортчи Алишер Юсупов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Алишер Юсупов япониялик Тацуро Саитога қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли беллашувда Юсупов иппон баҳоси билан рақибини мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.
+100 кг вазн тоифасининг финал беллашуви билан Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири поёнига етди.
Эслатиб ўтамиз, турнирда спортчилар Давлат Бобонов ва Муроджон Йўлдошев ҳам олтин медалларга эга чиқди.