Туркманистонда байрам муносабати билан хотин-қизларга 17 $дан берилмоқда

Совғаларни биринчилардан бўлиб боғча тарбияланувчилари олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Туркманистонда 8 март муносабати билан хотин-қизларга 17 доллардан берилмоқда. Бу ҳақда Туркманистон президентининг тегишли фармойиши қабул қилинган.
Туркманистонда 8 март Халқаро хотин-қизлар куни яқинлашиб келаётгани муносабати билан президент Сердар Бердимуҳамедов номидан аёлларга пул совғалари топширилмоқда.
Совғаларни биринчилардан бўлиб боғча тарбияланувчилари олди.
Қайд этилишича, 6 мартгача мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, пенсия ва давлат нафақаларини олувчи, олий таълим муассасаларида таълим олувчи аёллар ва қизларга пул совғалари берилади.