“Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди

Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 9, 16, 23, 30 март кунлари 60/59-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча 4та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 9, 16, 23, 30 март кунлари 60/59-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча 4та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:
60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши;
Тошкент 07:55 — Андижон 13:56;
59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши;
Андижон 15:55 — Тошкент 21:45.
Маълумот учун, поез ҳаракати бўйича қўшимча маълумотларни 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиши мумкин.