ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Эшитишида нуқсони бўлган Ўзбекистонлик ўқувчилар Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритишди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида 2–11 март кунлари илк бор эшитишида нуқсони бўлганлар ўртасида Таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 13 нафар спортчи 2 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритди.
Ушбу Осиё чемпионати ғолибларининг 8 нафари Тошкент шаҳридаги 101-сонли эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқувчиларидир.