Оксана Чусовитина шоҳсупага қандай кўтарилди? — видео

Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида ғалаба қозониб, бронза медалига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Доҳада ўтказилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида Оксана Чусовитина иккинчи босқичида ҳам шоҳсупага кўтарилди. Таяниб сакраш дастурида иштирок этган спортчи 12.916 балл билан бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 марта Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннесснинг рекордлари” китобига киритилган. Ўтган йили Чусовитина V Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритганди.