Эртага Тошкентдаги қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади — манзиллар

Эртага пойтахтда ўтказиладиган вело ва пиёда юриш марафони муносабати билан соат 06:00 дан 11:00 га қадар қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Эртага Тошкент шаҳридаги қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Эртага пойтахтда "Хавфсиз ҳаёт учун" акция доирасида ўтказиладиган вело ва пиёда юриш марафони муносабати билан соат 06:00 дан 11:00 га қадар қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Тошкент
Қуйидаги кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади:
И.Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Ш.Рашидов кўчасигача;
И.Каримов чорраҳасидан Ш.Рашидов кўчаси бўйлаб Ш.Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
Ш.Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб, И.Каримов ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасигача.
Шунингдек, бугун, 4 март куни соат 18:00 дан 5 март куни соат 13:00 гача Афросиёб кўчаси: Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчасигачан транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.