ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ғарб Украинада миллатчи Степан Бандера миллий қаҳрамонга айлантирилганини билади, лекин улар буни яшириш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳақда РИА Новости АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведкачиси Скотт Риттернинг ОАВга берган интервьюсига таяниб хабар берди.
“Украиналиклар Бандерани миллий қаҳрамонга айлантирганини тушуниб, балки Путин ҳақдир, деб ўйлайсиз. Аммо Ғарб бу ҳақиқатни ҳар томонлама яширади”, деди у.
Офицернинг қўшимча қилишича, Украинада Бандера ҳақида қўшиқлар куйлаб, унинг шарафига ҳайкаллар ўрнатиб, ёшларни шу йўналишда тарбиялашади. Аммо Ғарбда ҳали ҳам Украинадаги махсус операция ҳеч қандай сабабсиз бошланганини айтишади.