ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Бугун Чимкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, музокаралар кун тартибидан икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчи корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.