ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россиянинг “Петропавловск-Камчатский” дизель-электр сув ости кемаси жанговар тайёргарлик доирасида Япон денгизидан қуруқликдаги нишонга "Калибр" қанотли ракетасини учирди. Бу ҳақда Тинч океан флотининг ахборот билан таъминлаш бошқармаси маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Япония денгизидаги Тинч океан флотининг “Петропавловск-Камчатский” дизель-электр сув ости кемаси экипажи жанговар тайёргарлик режаси доирасида “Калибр” комплексининг қанотли ракетасини сув остидан учирди. Шартли душманнинг ўқ отиш позицияси нишонга олинди. Учиришдан олдин сув ости кемаси ўқ отиш учун мўлжалланган ҳудудни яширинча эгаллаб олган”, — дейилади хабарда.
Уларнинг таъкидлашича, “тахминий вақтда “Калибр” ракетаси Хабаровск ўлкасида жойлашган “Сюркум” тактик майдонида белгиланган нишонга муваффақиятли урилган, отиш масофаси минг километрдан ошган”.
Тинч океан флоти томонидан эълон қилинган видеода сув остидаги кемадан Калибр ракетаси учирилгани акс этган.
Ракета отиш зонаси Тинч океан флотининг кемалар ва ҳарбий кемалар, шунингдек, денгиз авиацияси самолётлари ва дронлари томонидан ёпилган.