Ўзбекистон газ қувурларида монтаж ишлари амалга оширилмоқда — видео

Ўзбекистонда Россиядан газ импорт қилиш олдидан ички коммуникация ва магистраль газ қувурларида монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси ички коммуникация ва магистраль газ қувурларида монтаж ишларини амалга оширмоқда, деб хабар берди "Ўзтрансгаз" матбуот хизмати.
"Бундан мақсад Россиядан импорт қилинадиган табиий газ ҳажмини ички транспортировка ҳажмларига аралашиб қолмаслигини таъминлашдир", дейилган хабарда.
Шу билан ҳар бир йўналишда алоҳида транспортировка йўлга қўйилиши маълум қилинди.
Кейинчалик "Ўзтрансгаз" АЖ 2023 йил 3 март куни эълон қилинган материалда англашилмовчилик туфайли нотўғри маълумот берилганлигини билдирди.
Расмий ахборотга кўра, Газли МГҚБ ички коммуникациялари ва магистрал газ қувурларида амалга оширилаётган монтаж ишлари Россиядан газ импорт қилиниши билан боғлиқ эмас.
Бажарилаётган профилактик тадбирлар ва пайвандлаш ишлари республика жанубий ҳудудларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш самарадорлигини оширишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Газпром” раҳбари ва Ўзбекистон энергетика вазири газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзоланганди.
Кейинчалик Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов "йўл харитаси" тижорий нархлар бўйича келишилса, Россиядан газ импорт қилишни кўзда тутишини маълум қилди.
10 февраль куни Санкт-Петербургда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, “Газпром” ОАЖ бошқарув раиси Алексей Миллер ҳамда Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков иштирокида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистонга Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали етказиб бериш масаласи, хусусан, уч томонлама ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган дастлабки техник кўрик натижалари, етказиб беришнинг мавжуд имкониятлари ҳамда январь ойида имзоланган “йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.