ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Олий Мажлис Сенати Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илгари ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади.
Маълумот учун, Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. У Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида илмий ходим, АҚШдаги элчихонаси атташеси, Покистон Ислом Республикасида элчи сифатида ўз фаолиятини олиб борган.