ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Франциянинг авиакосмик пойтахти Тулуза шаҳрига Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди. "Дунё" АА хабар берди.
Тулуза шаҳрида жойлашган Франция Фуқаролик миллий авиацияси институти ҳудудида буюк астроном олим, математик ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.
Мирзо Улуғбек ҳайкали
© Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Мирзо Улуғбекнинг мисдан барпо этилган ҳайкали муаллифи - самарқандлик ҳайкалтарош Умирзоқ Шарипов. Ушбу ёдгорликнинг бўйи 240 сантиметрни ташкил этади.
Мирзо Улуғбек ҳайкали
© Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Маълумот учун, Улуғбек Мирзо 1394 йил 22 март куни Ироқи Ажамнинг Султония шаҳрида дунёга келган. Улуғбек ташаббуси билан 1424-1428 йиллар мобайнида Самарқандда жаҳонга машҳур осмон жисмларини ўрганувчи энг йирик расадхона барпо этилган.