ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Яқин Шарқ минтақаси ва Афғонистондаги узоқ вақтдан буён сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммитида маълум қилди.
Бугун Боку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Афғонистон масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ минтақаси ва Афғонистондаги узоқ вақтдан буён сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ.
“Айниқса сўнгги пайтларда барча давлатларда ўсиб бораётган терроризм ва экстримизмнинг хавф-хатарларига қарши ташкилот доирасида амалий алоқаларнинг кучайтириш тобора долзарб тус олаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Шу ўринда Афғон масаласи бўйича алгоритмни келишиш учун БМТ ҳузурида халқаро музокаралар гуруҳини тузишга доир Ўзбекистон таклифини қўллаб-қувватлайсизлар деб ишонаман”, -дейди президент.
Эслтиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Баку шаҳрида бўлиб турибди. Президент ташриф дастурига мувофиқ 1 март куни Озарбайжон президенти билан учрашди. Унда етакчилар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.