Хитойга таҳдид солаётганларнинг адекватлигига шубҳа қилиш керак – Лавров

Сергей Лавров: Ғарблик сиёсатчилар дипломатияни четга суриб, фақат шантаж ва таҳдидлар билан машғул бўлмоқда. Буни уларнинг хатти-ҳаракатлари ошкор қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ҳозирги шароитда ва Украинадаги можаро фонида Хитойга таҳдид солаётганларнинг адекватлигига шубҳа қилиш керак, Ғарбнинг хатти-ҳаракатлари буни кўрсатиб турибди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Ҳозир ХХР манзили томон қарши айтилаётган таҳдидлар – менда бу таҳдидларни айтаётганларнинг адекватлигига шубҳа бор. Аслини олганда, ҳеч кимга таҳдид қилиш мумкин эмас, аммо замонавий шароитда Хитойга таҳдид қилинишини ақлимга сиғдиролмаяпман”, - деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, ғарблик сиёсатчилар дипломатияни четга суриб, фақат шантаж ва таҳдидлар билан машғул бўлмоқда. Буни уларнинг хатти-ҳаракатлари ошкор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат позициясини эълон қилганди. Ундан барча мамлакатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурати, Москва ва Киев ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни қайта тиклаш, янада кескинлашувнинг олдини олишга чақириш каби фикрлар ўрин олган.