ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. 1943 йил 1-2 март кунлари фашистлар Украинада Иккинчи жаҳон урушидаги тинч аҳолига қарши энг оммавий қирғин уюштирган/
Чернигов вилояти Корюково шаҳарчасининг қарийб 7000 нафар аҳолиси отиб ўлдирилган, азобланган ва тириклайин ёқиб юборилган. Қийноқ ҳаракатларида СС қўшинлари, Украина полицайлари ва венгер аскарлари иштирок этишган
Шаҳардаги 1300 та аҳоли уйидан 1290 таси ёқиб юборилган.
Кейинчалик Чернигов фожиаси айбдорлари аниқланиб Черниговдаги суд жараёнларида айбдорлар 25 йиллик сургунга жўнатилган.