ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. “2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” Ўзбекистон президенти қарори эълон қилинди.
Таъкидланишича, 2023 йилги Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистонда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.
Ушбу байрамнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланиши таъминланади.
Шунингдек:
байрам арафасида умумхалқ ҳашарлари ташкил этилади;
кўмакка муҳтож фуқароларга беғараз ёрдам хайрия тадбирлари ўтказилади;
Тошкентда театрлаштирилган концерт томошаси ўтказилади;
байрам тадбирлари билан боғлиқ харажатлар бюджет ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.