ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Баҳорнинг биринчи кунида Москва метрополитенида янги Катта ҳалқа йўли ишга тушди.
Янги Катта ҳалқа йўлининг (КҲЙ) узунлиги 70 км бўлиб, у денёдаги энг узун метро ҳалқа йўлига айланди. Катта ҳалқа йўлида 31та станция, 3та электр депо жойлашган.
БКЛ
Катта Ҳалқа йўли рекорд даражадада қисқа вақт ичида қуриб битказилди - жами 10 йил. КҲЙнинг дастлабки бўлаги 2018 йилда очилган бўлса, иккинчи навбати 2021 йилда ва 10та станциядан иборат учинчи бўлаги - 2023 йил 1 март куни очилди.
Катта ҳалқа йўлининг очилиш маросимида Россия президенти Владимир Путин (масофавий) ва Москва мэри Сергей Собянин иштирок этишди.
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Катта ҳалқа йўли барча радиал метро йўллари билан туташган. Йўловчилар қулайлиги мақсад КҲЙ билан бир вақтда 47та бошқа транспорт ва йўналишларга ўтиш жойлари қуриб битказилган.
© Sputnik / Владимир Астапкович
/ Метронинг ушбу йўналиши Москванинг 3,3 миллион аҳоли яшайдиган 34та туманини кесиб ўтади. Бу шаҳарнинг 30% аҳолиси. Янги метро йўналиши очилиши билан 1,2 млн москваликлар уйи яқинида метро бекатлари пайдо бўлди. Янги ҳалқа йўли москваликларнинг кунлик транспортга сарфлаётган вақтини 45 дақиқагача қисқартириши кутилмоқда.
Метронинг янги бекатлари замонавий техник ечимлар ва анъанаваий Москва метросига хос дизайн услубида қурилган. Ундаги ҳар бир бекатнинг ўзига хослигини кўриш мумкин.
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Маълумот учун Москва метроси, 1930 йилларда қурилиши бошланган бўлиб, энг бошиданоқ метро йўналишлари учун радиал ва ҳалқа йўллар тизими танланган. Бугунги кунда Москва метросида 15та радиал йўналишлар ва 3та ҳалқа йўналиш ишга тушган: Садовое ҳалқа йўли, Марказий ҳалқа йўли ва Катта ҳалқа йўли. Метро йўналишлар узунлиги 400 кмдан ортиқ, станциялар сони эса 300дан ортиқ. Москва метроси ҳар куни 9 миллиондан ортиқ йўловчиларга хизмат кўрсатади.