ТОШКЕНТ, 2 март - Sputnik. Брянск вилоятида бир неча маҳаллий аҳоли гаровга олинди, деб хабар берди “РИА Новости”га фавқулодда хизматлар вакили.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Любечане қишлоғидаги дўконда бир неча киши гаровга қўлга олинган”, — деди манба.
ФСБнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази Брянск вилоятининг Климовский туманида “давлат чегарасини бузган қуролли украиналик миллатчиларни йўқ қилиш чоралари кўрилаётганини” тасдиқлади. Операция Мудофаа вазирлиги кучлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Бугун эрталаб вилоят губернатори Александр Богомаз украиналик диверсантлар Лубечане қишлоғига бостириб кирганини маълум қилган эди. Улар йўлович машинани ўққа тутиши натижасида бир нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган ва бир бола яраланган.