Лавров АҚШ давлат котибининг Марказий Осиёга ташрифи мақсадини айтди

Лавров: нафақат америкаликлар, балки ғарбликларнинг ҳам ривожланаётган дунёда ва айниқса МДҲда фаоллиги ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. АҚШнинг МДҲдаги фаоллигини оширишдан мақсад мазкур давлатларнинг Россия билан яхши муносабатда бўлишига йўл қўймасликдан иборат. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Марказий Осиёга ташрифи бўйича фикр билдирди.

“Ҳозир биз нафақат америкаликлар, балки европаликлар ва британияликларнинг ривожланаётган дунёда, айниқса МДҲда фаоллиги ошганига гувоҳ бўлмоқдамиз - бу шунчаки йўл, улар у ерда мазкур мамлакатлар Россия Федерацияси билан яхши муносабатларни сақлаб қолишига қарши ишламоқда.

Унинг таъкидлашича, Ғарб “ғолиб томонда бўлинглар, Россия мағлуб бўлади, шунинг учун олдиндан қарор қилинглар” тамойили бўйича ҳаракат қилишни таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 28 февраль - 1 март кунлари Марказий Осиёга ташриф буюрганди. Ташриф давомида у Остонада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикситон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари иштирокида "С5+1" форматида учрашув ўтказганди.