Очлик шарпаси: Россияга қарши санкциялар учун Европа қандай товон тўламоқда?

Буюк Британияда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 4 баробар ошди. Сабаб - сиёсий. Оқсил моддалар етишмовчилигини ҳашаротлардан тайёрланган маҳсулотлар тўлдириш ғояси бор. Буни европаликлар қанчалик қўллаб-қувватлайди - батафсил мақоламизда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Буюк Британияда сабзавотлар нархи тўрт баробар ошди, катта танқислик юзага келди. Йирик супермаркет тармоқлари сотувларни меъёрлаштиришга мажбур бўлмоқда. Фермерлар уюшмаси ҳукуматни қишлоқ хўжалигининг энергия талаб қиладиган секторларини қўллаб-қувватлашга чақиришмоқда. Ҳукумат эса аҳолига илдизмевали сабзавотларги ўтишни таклиф қиляпти

Ўз оёғига ўқ узиш

Бир қўлга учта бодринг, помидор ёки қалампир – худди урушдан кейинги йиллардагидек. Салат, брокколи, рангли карам, малинани ҳам чекловлар билан сотишмоқда. Ҳукуматнинг тушунтиришича, бунга Испания ва Марокашда об-ҳавонинг кутилмаганда совиб кетиши сабаб бўлган.
Бироқ, одамлар барча бахтсизликларнинг сабаби - Лондоннинг узоқни кўзламаган сиёсати деб билмоқда: дастлаб – Brexit, энди эса – Россия энергоманбаларидан воз кечиш. Электр энергияси учун тарифлар бир неча маротаба ошган, иссиқхоналар жуда қимматга тушмоқда. Фермерларнинг қўллаб –қувватлашни сўраган мурожаатига жавоб тарзда Атроф-муҳит вазири Тереза Коффи “Испаниядаги об-ҳавони назорат қила олмайман” деб жавоб берган ва салат ҳамда помидорлар ўрнига шолғом ёки бошқа илдизмевали сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия қилган. Унинг сўзларига кўра, танқислиқ бир ой давом этади.
Овқат учун пули етмаётганларга эса у кўпроқ меҳнат қилишни тавсия қилмоқда. “Даромадни кўпайтиришнинг энг яхши усулларидан бири – бир неча соат қўшимча ишлаш, малакани ошириш”, - дея насиҳат қилган вазир.
Фермерлар миллий уюшмаси раиси Минетт Баттерс шундай огоҳлантирмоқда: қишлоқ хўжалигига бўлган бундай юзаки муносабат иқтисоднинг сусайишига олиб келади. ЕИ дан чиқиш Буюк Британияга озиқ-овқат маҳсулотларни етказиб бериш фойдасизга айлантирди. Худди аввал бўлганидек, юк машиналари энди маҳаллий товарлар билан юклана олмайди ва бўм-бўш ҳолда қайтишга мажбур. Мамлакат импортга жуда тобе, озиқ-овқат хавфсизлиги қийин вазиятда.
Британия ишлаб чиқарувчилар ассосиацияси директори Жек Уорднинг фикрларига кўра, қийинчиликларни инфляция келтириб чиқарган. Электр энергияси ва ишчи кучи қимматлашган, иссиқхона хўжаликлари хонавайрон бўлмоқда. Бундан ташқари, ўстирилаётган маҳсулотлар турлари қисқариб бормоқда.

Янги ҳашам

Гарчи Испания ва Франция каби контитентал мамлакатларда тақчиллик бўлмасада, бироқ у ерларда ҳам нархлар ошган.
Энергетик ривожланиш жамғармаси директори Сергей Пикиннинг эътибор қаратишича, ЕИ да энергоманбалар билан муаммолар йўқ, ҳозирча суюлтирилган нефть захиралари етарлича. Муаммо – тарифларда.
“Буюк Британияга Россия гази етиб келмайди. Нефть ва нефть маҳсулотларини учинчи мамлакатлар орқали, хусусан Ҳиндистон орқали. Мураккаб транспорт елкаси албатта энг охирги истеъмолчига таъсир қилади”, - дейди у.
Сабзавотларга келсак – Хитойдан таъминот арзонроқ бўлар эди. “Аммо бу логистикани тўлиқ қайта қуриш дегани. Тахминимча, Британия ҳукумати ўз фермерларига ёрдам беришга қодир. Масала устувор мақсадларда, яъни мудофаа ёки қишлоқ хўжалиги учун харажат қилиш танловида”, - дейди Пикин.
Мустақил эксперт Леонид Хазановнинг эслатишича, Лондонда бир неча маротаба миллий қишлоқ хўжалигини қўллаб –қувватлаш ҳақида гапирилган, аммо аниқ чоралар кам қўлланган. Ўтган йили шакар лавлагиси экишда токсик бўлмаган пестицидлардан фойдаланишга рухсат берилган. Гарчи фермерлар агрокимёларнинг қимматлигидан қийналишсада, бироқ, минерал ўғитларни импорт қилиш бўйича оширилган божлар бекор қилинмади. Юқори газ нархлари эса маҳаллий минерал ўғитлар, паррандачилик ва энергияни кўп талаб қилувчи бошқа тармоқларни тўлиқ таъминлаш имконини бермаяпти.
Ва албатта, ҳар соҳада Украина инжиқликларига чидаш. Польша фермерлари Украина ғалласини мамлакатга киритишга қарши акция уюштирди- сифати паст арзон маҳсулот уларни хонавайрон бўлиш ёқасига олиб келди. Улар ўз буғдойларини йиғим пайтидаги учдан бирига ҳам сота олишмаяпти. Шунга қарамай, Еврокомиссия Киев учун экспорт имтиёзларини яна бир йилга узайтирди.

Истиқболда қандай режалар?

Қайта ишланган ҳашаротлардан тайёрланган маҳсулотлар билан озиқ-овқат инқирозини енгиллаштириш ғояси ҳам бор. Варшавада супермаркетларда Финляндиянинг Griidy компаниясидан чигирткалар таклиф қилишмоқда. Худди грилда тайёрланган ун шаклида. Шунингдек, фалафей, болоньезе спагеттиси ва пишириқлар учун қоришмалар ҳам. ЕИ да чигирткалар, ун чувалчанглари, куя қуртлари гўшт ўрнига оқсил қўшимча сифатида маъқулланган. Бу гўёки ҳайвонлардан азот чиқиндиларини камайтиради.
Ҳашаротлардан тайёрланган кукунларни донли батончиклар, печенье ва макаронларга ҳам аралаштиришади. Бунинг учун махсус ёрлиқ керак, чунки аллергия қўзғатиши ҳам мумкин. Умуман, сўровномалар европаликларнинг бундай озиқ-овқатлардан хурсанд эмасликларини кўрсатишмоқда. Британиянинг Express газетаси маълум қилишича, ҳаттоки энг тўғри муносабатдаги гуруҳлар – 18 ёшдан 24 ёшгача- бўлганлар орасида – ҳашаротлар ва культивацияланган гўштни татиб кўрмоқчи бўлганлар 49%дан ошмайди. 65+ ёшдагилар тоифасида – атиги 26%.
“Ҳашаротлардан тайёрланган озиқ-овқатлар Буюк Британия ва Европада кенг тарқалишини кутиш керак эмас”, - дейди Леонид Хазанов. Унинг сўзларига кўра, аҳоли психологик жиҳатдан бунга тайёр эмас, калорияли ҳашаротларни кўпайтирадиган фермалар эса тез пайдо бўлиб қолмайди - бу бизнес паррандачилик ёки чорвачиликдан харажати кам эмас.
“Атроф-муҳит вазири буни қанча хоҳламасин, бироқ шолғом ҳам доимий сабзавотлар ўрнини боса олмайди. Барибир у ўзига хос сабзавот тури, уни ошқозон-ичак тракти, жигар ва буйрак касалликларида истеъмол қилиш тавсия қилинмайди”, - дейди экперт.
Ҳукуматнинг ҳаракатсизлиги экин майдонларининг тез қисқариши, экинлар қисқариши, фермерларнинг ҳалокати ва нархларнинг янада ошиши каби катта талофатларга олиб келиши мумкин.