Шавкат Мирзиёев Бокуга етиб келди - фото

Бокуда Мирзиёевнинг Озарбайжон президенти билан учрашиши ҳамда 2 март куни бўлиб ўтадиган халқаро тадбирда иштирок этиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда президентни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ бугун 1 март куни Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг учрашуви бўлиб ўтади, унда етакчилар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Эртага, 2 март куни Бокуда энг йирик халқаро тузилмалардан бири - Қўшилмаслик ҳаракатининг дунёда пандемиядан кейинги тикланиш масалаларига бағишланган саммити ялпи сессияда иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Шунингдек, Озарбайжон Президенти билан учрашув ўтказилиши, унда етакчилар икки томонлама аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.