ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонда энди йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, куннинг қоронғу қисмида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади.
Мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.
Мазкур тартиб йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.